БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига (№42/112). биноан ҳар йили 26 июнда Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) нишонланади. Ҳар йитли ўтказилалдиган тадбирларга алохида ном берилади. Бу йитлги шоиор “Авваламбор эшитинг” деб номланган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши бир қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади. Жумладан, демографик фожеаларни келтириб чиқаради, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жиноятчилик кўзга ташланади. БМТнинг жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар устидан назорат бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилда гиёҳвандликка рўжу қўйганлар сўнгги дунёда 300 миллион кишидан ошиб кетди. Энг кўп истеъмол қилинадигани наша экани айтилади.
Жаҳонда қайд қилинадиган ўлимларнинг 43та сабабидан гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда туради. Гиёҳвандликка қарши курашда илк бор бундан юз йиллар муқаддам ҳамкорлик қилина бошланди. 1909 йилнинг февраль ойида 13та давлат вакиллари Осиёда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши кураш мақсадида Шанхайда тўпланишди. Ўшанда Шанхай комиссия ташкил этилгшан эди.
БМТ Бош Ассамблеясининг тан олишича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, жаҳонда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси муаммолигича қолмоқда. Бу муаммо ҳамон жиддий таҳдид сифатида кўрилади.
Маълумотларга кўра, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз берар экан. Бир йилда 211 мингта ўлим айнан гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқади. Европада гиёҳвандлик оқибатида ҳалок бўлаётганларнинг ўртача ёши 35 ёшни ташкил қилади. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда гиёҳвандлик оқибатида 1,6 миллион киши ВИЧга мубтало бўлади. 7,2 миллион киши эса гепатит C вирусини юқтириб олади. 1,2 миллион киши гепатит B вирусига чалинади.
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ хасталикларга учраганлар сони дунё бўйича 29 милион кишидан ортиб кетган. БМТ гиёҳвандлик ва жиноятчилик устидан назорат бошқармаси эълон қилган йиллик ҳисоботда қайд этилишича, «сўнгги 6 йилда илк маротаба бу борада номутаносиб ўсиш кузатилмоқда». Ҳужжатда таъкидланишича, сайёра катта ёшли аҳолисининг 5 фоизи, яъни 250 миллион киши, тақиқланган моддаларни камида бир марта истеъмол қилади. «Бундан ташқари, 12 миллион киши гиёҳванд моддаларни томиридан қабул қилади», — дейилади Ҳисоботда. Героин гиёҳвандлиги Шимолий Америка, Ғарбий ва Марказий Европада тобора авж олмоқда. Каннабис моддаси энг тақиқланган, аммо кенг тарқалган гиёҳванд моддаси бўлиб қолмоқда. Уни 2014 йилда 250 миллион кишидан 183 миллиони камида бир марта татиб кўрган. Шу билан бирга, БМТ бошқармаси, асосан Ғарб мамлакатларида марихуанадан фойдаланиш ҳоллари тобора ортиб бораётганидан хавотир билдирган.
Бангифурушлик ва гиёҳванд моддалар истеъмоли сўзсиз аҳоли соғлиғи ва жамоат хавфсизлигига тахдид сифатида кўрилади. Бир қатор мамлакатларда бу иллат жамиятнинг барқарор ривожланишига халақит бераётганидан асло кўз юмиб бўлмайди.
Жумладан, бангиларни даволаш учун катта миқдорда маблағлар сарфланади. Бу маблағлар давлат бюджетидан ажратилади. Мутахассислпрнинг хисоб китобларига қараганда, бугунги кунда ҳар олти гиёҳванднинг биттаси даволаниш имкониятига эга экан. Уларни даволаниши учун бир йилда ўртача 35 миллиард доллар сарфланади. Бангиларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатлар ўз йўлига. Аммо уларнинг жамият хаётига таҳдид солишларини ҳам асло ёддан чиқариш керак эмас. Шу сабабли ҳам бангилар соғлиқни сақлаш тизимидан ташқари ижтимоий ҳаётга хам муаммо яратувчи сифатида тан олинади.
Бангиларнинг қурбони ҳар бир киши бўлиши мумкин. Гиёҳвандликка мубтало бўлиш нафақат бир шахснинг муаммоси балки, уларнинг оиласи, жамимят учун ҳам бош-оғриғидир.
Сўнгги йилларда жаҳон мамлакатларида гиёҳвандликка қарши кенг қамровли кураш олиб борилоқда. унинг учун турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда ижтимоий рекламалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Энг муҳими соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида гиёхванд моддаларни ноқонуний савдосига чек қўйиш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади. Трансмиллий гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда халқаро хуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, жумладан Интерпол, Европол, Жаҳон Божхона ташкилоти каби ташкилотлар ҳамкорликда фаолият юритишмоқда. Экспертларнинг фикрича, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдо айланмаси бир йилда 300 миллиард доллардан 800 миллиард долларни ташкил қилади.
Гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчилик Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий барқарорлигига катта хавф солмоқда.
Гиёҳвандлик замонавий ҳаётнинг энг хавфли кўринишларидан бири ҳисобланади. Ҳар куни гиёҳвандлик деб аталмиш қўрқинчли қармоққа минглаб одамлар тушиб қолмоқда.
Бугун гиёҳвандлик гирдобига мубтало бўлаётганларга қарата бир оғиз гап айтиш керак. Ҳаёт гўзал, яшаш яхши. Ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин. Шу сабабли ўзингизни чоҳга ташламанг. Агар сиз ўлим суюқлиги солинган шприцни қўлингизга олар экансиз, келажагингизни умрбод қоронғулик қаърига ташлашингизни унутманг. Унутманг қўлингизга гиёҳванд модда берилар экан, сиз йўқ деган қатьий сўзни айтинг. Шундагина тирик қоласиз.
Шарофиддин Тўлаганов.
Сурат Google image
Чоп этилди
Noyabr 30, 2019
Гиёҳвандликка қарши курашda fikr bildirishni o’chirish
Гиёҳвандлик бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг долзарб муаммосига айланди. Турли соҳа мутахассислари ушбу муаммо бўйича иш олиб бормоқдалар. Гиёҳвандлик юзасидан маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг барчаси инсониятни бу хатарли балодан сақлаб қолиш ташвишида. Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Инсоният келажаги учун, миллатлар истиқболи учун, кишилар саломатлиги ва умуман ер юзида яхшилик ҳукм суриши учун қайғураётган кишилар дунё бу масалада ҳалокат жари томон одимлаб кетаётгани ҳақида ўз ташвишларини баён қилмоқдалар. Кундан-кунга кўплаб кишилар, ёшлар, аёллар ва болалар гиёҳвандликнинг ҳалокат тўрига илинишмоқда. Гиёҳвандликнинг кишилар соғлигига, оилаларга, иқтисодга, одоб-ахлоққа, умуман, инсон ҳаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.
Ушбу кураш ўта аҳамиятли бўлганидан мусулмонлар унинг биринчи сафида бўлмоқлари зарур. Чунки бу иш улар учун виждон амри, дину диёнат амри, Аллоҳнинг амри ва ҳабиб Пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг амридир.
Мусулмон уламолар фикрича, гиёҳвандликка қарши курашда энг самарали йўл Ислом услубидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз суннатларида баён қилиб берган йўлдир.
Чунки бу услуб дунё тарихидаги энг самарали услуб эканини ҳамма бир овоздан тан олган. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ана ўша ўз динларида бор нарсани ишга солиб, инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқлари даркор.
Аллоҳ таолонинг охирги дини Исломнинг ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли эканини ҳозирги давримиз муаммоларини ҳал қилиш учун бўлаётган ҳаракатлар жараёнидан яққол тушуниб олса бўлади.
Хусусан, сиз билан бизга ушбу сатрларда мавзу бўлиб турган гиёҳвандлик масаласида бу масалани яққол тушуниб олса бўлади. Бу ҳақиқатни бир минг беш юз йил аввал келган ояти карима ва ҳадиси шарифларни ўрганишимиз жараёнида яна ҳам чуқурроқ англаймиз.
Буюк муҳаддис Имом Бухорий ривоят қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг машҳур ҳадиси шарифларида: “Сиздан ким ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса, дили билан, ана ўша имоннинг заифлигидандир”, деганлар.
Бугунги кунда гиёҳвандлик ёмон ишларнинг ҳам энг ёмонидир. Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига биноан гиёҳвандликка қарши кураш ҳамманинг бурчидир.
Биринчи навбатда имкони борлар учун мазкур кураш амалий равишда бўлиши керак.
Айниқса, гиёҳвандликка қарши курашга масъул бўлган идоралар ва шахслар бу ҳақиқатни яхши англаб етмоқлари зарур. Улар бу ишда сусткашликка йўл қўйишлари мутлақо мумкин эмас.
Шунингдек, гиёҳвандликдек ёмон ишга қўли билан қарши турадиганларга ушбу ёмонликни йўқ қилиш, олдини олишга оид барча ишларда ишлайдиган шахслар кирадилар. Уларнинг ичида гиёҳванд моддаларнинг чегарадан олиб ўтилмаслиги учун ҳушёр турган чегарачи ҳам, ҳийла йўли билан гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринганларни фош қилишда ташаббус кўрсатган божхона ходими ҳам, гиёҳвандларни даволаш билан машғул шифокор ҳам ва умуман, шунга ўхшаш вазифаларни адо этаётган шахсларнинг барчаси кирадилар.
Гиёҳвандликдан қайтаришнинг иккинчи даражаси тил билан бўлади, қисқача айтганда, ушбу балога қарши тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришдир.
Албатта, мусулмон уламолар бу ишларнинг олдини олишда катта жонбозлик кўрсатишлари лозим.
Гиёҳвандликка қарши курашда мазкур соҳаларнинг соҳиблари билан бир қаторда ҳар бир инсон ҳам бирга бўлиши зарур. Бир оғиз сўз билан бўлса ҳам, гиёҳвандликка карши курашдек савобли ишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.
Агар шунга ҳам қодир бўлмаса, юқоридаги ҳадиси шарифда айтилганидек, гиёҳвандликка дили билан қарши бўлмоғи лозим. Ана ўша энг имони заиф шахснинг иши бўлади.
Демак, мункар ишни дили билан инкор қилган, унга қўшилмаган, рози бўлмаган мусулмоннинг имони заиф бўлади. Имони заиф бўлмаса ёки тили билан, ёки қўли билан ёмонликни бартараф қилишга уринади.
Гиёҳвандликка қарши кураш оммавий бўлиши лозимлигини янада чуқурроқ англаб етишимиз учун қуйидаги ҳадиси шарифни яхшилаб ўрганмоғимиз лозим бўлади.
Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан, у киши Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан ривоят қилади: “Аллоҳнинг ҳадди-чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли худди бир кемадан қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушса, юқоридагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Улар, юқоридагиларга озор бермаслигимиз учун ўз улушимиздан бир жойни тешиб олсак қандоқ бўларкин, дедилар. Агар уларни истаклари ила қўйиб қўйсалар, ҳаммалари ҳалок бўлурлар. Агар уларнинг қўлларидан тутсалар, улар ҳам, бошқалар ҳам ҳаммалари нажот топурлар” (Имом Бухорий ривояти).
Бугунги кунда гиёҳвандлик билан шуғулланаётганлар, наркотик моддаларни етиштириб, ишлаб чиқараётганлар, ташиётганлар, сотаётганлар – барча-барчалари ҳаммамизнинг ҳаёт кемамизни тагидан тешиб ғарқ этишга ҳаракат қилаётган жоҳиллардир. Агар кўплашиб уларнинг қўлидан тутмасак, ҳаммамиз бараварига ғарқ бўлиб, ҳалокатга учрашимиз турган гап.
Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс учун гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиш зарурдир. Бу ишда ҳар ким қўлидан келган ҳиссасини қўшмоғи даркор. Билиб туриб бепарво бўлишга ҳеч ҳаққимиз йўқ.
Усмонхон АЛИМОВнинг
“Ёшлар келажагимиз” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 24000 сўм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳнинг охирги дини Исломнинг ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли эканини ҳозирги давримиз муаммоларини ҳал қилиш учун бўлаётган ҳаракатлар жараёнида яққол тушуниб олса бўлади. Хусусан, сиз билан бизга ушбу сатрларда мавзуъ бўлиб турган гиёҳвандлик масаласида бу масалани яққол тушуниб олса бўлади. Бу ҳақиқатни минг тўрт юз йил аввал келган ояти карима ва ҳадиси шарифларни ўрганишимиз жараёнида яна ҳам чуқурроқ англаб оламиз. Келинг, мазкур жараённи гиёҳвандликка қарши кураш ҳар барчанинг бурчи эканлигига далил бўладиган ҳадиси шарифни ўрганишдан бошлайлик.
Буюк муҳаддис Имом Бухорий ривоят қилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур ҳадиси шарифларида: «Сиздан ким ёмон-мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар бунга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса дили билан, ана ўша иймоннинг заифлигидандир», деганлар.
Мункар иш дегани, ёмон иш деганидир. Бугунги кунимизда гиёҳвандлик ёмон ишларнинг ҳам энг ёмонидир.
Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига биноан гиёҳвандликка қарши кураш ҳамманинг бурчидир.
Биринчи навбатда имкони борлар учун мазкур кураш амалий равишда бўлиши керак. Бунга асосан, ҳукумат доиралари киради. Уларда бу мункар ишни қўл билан, яъни, амалий равишда ўзгартиришга ҳам ҳақ-ҳуқуқ, ҳам имкониятлар бор. Зотан бу ишни қилиш уларнинг бурчлари ҳам. Айниқса, гиёҳвандликка қарши курашга масъул бўлган идоралар ва шархслар бу ҳақиқатни яхши англаб етмоқлар зарур. Улар бу ишда сусткашликка йўқ қўйишлари мутлақо мумкин эмас.
Шунингдек, гиёҳвандликдек ёмон мункарга қўли билан қарши турадиганларга ушбу ёмонликни йўқ қилиш, олдини олишга оид барча ишларда ишлайдиган шахслар кирадилар. Уларнинг ичида гиёҳванд моддаларнинг чегарадан олиб ўтилмаслиги учун ҳушёр турган чегарачи ҳам, ҳийла йўли билан гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринганларнинг фош қилишда ташаббус кўрсатган божхона ходими ҳам, гиёҳвандларни даволаш билан машғул шифокор ҳам ва бошқа шунга ўхшаш вазифаларни адо этаётган шахсларнинг барчаси ҳам кирадилар.
Гиёҳвандлик мункарини қайтаришнинг иккинчи даражаси, тил билан бўлади.
Қисқа қилиб айтилганда ушбу балога қарши тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришдир. Бу иш билан шуғулланадиганлар қаторига ахборот воситалари масъуллари ва ходимлари, ёзувчилар, зиёлилар, газетачилар ва уларга ўхшаш ишлардан ишлайдиган кишилар кирадилар.
Албатта, мусулмон уламолар бу рўйхатнинг бошида турадилар. Уларнинг бу иш буйича масъулиятлари ҳамманикидан кучли.
Гиёҳвандликка қарши курашда мазкур соҳаларнинг соҳиблари билан бир қаторда ҳар бир инсон ҳам бирга бўлиши зарур. Бир оғиз сўз билан бўлса ҳам гиёҳвандликка қарши курашдек савобли ишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.
Агар шунга ҳам қодир бўлмаса ушбу ҳадиси шарифда айтилганидек, гиёҳвандликка дили билан қарши бўлмоғи лозим. Ана ўша энг иймони заиф шахснинг иши бўлади.
Демак, мункар ишни дили билан инкор қилган, унга қўшилмаган, рози бўлмаган мусулмоннинг иймони заиф бўлади. Иймони заиф бўлмаса ёки тили билан, ёки қўли билан ёмонликни бартараф қилишга уринади.
Гиёҳвандликка қарши кураш омавий бўлиши лозимлигини янада чуқурроқ англаб етишимиз учун қуйидаги ҳадиси шарифни яхшилаб ўрганмоғимиз лозим бўлади.
«Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан у киши Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: «Аллоҳнинг ҳадди-чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли худди бир кемадан қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушса юқоридагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Улар, юқоридагиларга озор бермаслигимиз учун ўз улушимиздан бир жойни тешиб олсак қандоқ бўларкин, дедилар. Агар уларни истаклари ила қўйиб қўйсалар ҳаммалари ҳалок бўлурлар. Агар уларнинг қўлларидан тутсалар улар ҳам, бошқалар ҳам ҳаммалари нажот топурлар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Бугунги кунимизда гиёҳвандлик қилаётганлар, ул моддаларни етиштириб, ишлаб чиқараётганлар, ташиётганлар, сотаётганлар барча-барчалари ҳаммамизнинг ҳаёт кемамизни тагидан тешиб ғарқ этишга ҳаракат қилаётган жоҳиллардир. Агар кўплашиб уларнинг қўлидан тутмасак, ҳаммамиз бараварига ғарқ бўлиб ҳалокатга учрашимиз турган гап.
Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс учун гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиш зарурдир.
Бу ишда ҳар ким қўлидан келган ҳиссасини қўшмоғи матлубдир. Билиб туриб бепарво бўлишга ҳеч ҳаққимиз йўқ.
Азизлар, мазкур соҳада Ислом дини таълимотларини ўрганишдан олдин баъзи бир луғавий тушунчаларни ўзлаштириб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
1
Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш чора тадбирлари
2
Коррупция термини лотинча corruptio сўзидан келиб чиққан бўлиб, этимологик маъноси бузиш, сотиб олишдир. Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. (БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенциясидан)
3
«Коррупция – шахсий мақсадда фойда олиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир». (БМТнинг Коррупцияга қарши курашга оид маълумотномасидан). «Коррупция –шахсий манфаат учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир». (Жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг ролига бағишланган ҳисоботида ҳам коррупцияга шу каби таъриф берилган).
4
1994 йилнинг 31 декабрида чоп этилган Finansial Times газетаси 1995 йилни Коррупцияга қарши кураш йили деб эълон қилинган. Бирлашган Миллатлар ташкилоти эса коррупцияга оид саводхонликни ташвиқот қилиш учун 9 декабрни Коррупцияга қарши курашнинг халқаро куни деб таъсис этди ва ушбу кун 2004 йилдан бошлаб нишонланиб келинади.
5
Коррупция – қандай муаммолар сирасига киради: -ҳуқуқий – 64,0 %; -иқтисодий – 51,0 %; -ижтимоий – 46,3 %; -аҳлоқий – 45,8 %:
6
Коррупция – иқтисодий ва ижтимоий муаммолар манбаи: -иқтисодий муаммолар сабаби — 63 %; -бюрократия -17%; -иқтисодиётнинг реал секторини монополлаштириш -10%; -инфляциянинг юқори даражаси – 4%; -бошқа сабаблар – 6%: Манба: сайти
7
8
ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН АКСИЛКОРРУПЦИЯВИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР САМАРАДОРЛИГИ ДИНАМИКАСИ Жамоатчилик фикри 2011 йил 2016 йил Коррупцияга қарши чоралар самара беряпти, деб ҳисобловчилар 27,6 % 67,2 % Ўзбекистонда коррупция кенг тарқалган деб ҳисобловчилар 53,1 % 33,9 % Коррупция, тамагирлик ва порахўрлик кўринишларига шахсан дуч келмаганлар — 88,6 % Ўз муаммоларини ечиш усули сифатида пора бериш усулига шахсан салбий муносабатда бўлганлар 48,4 %76,4 % Муаммони тезроқ ҳал қилиш учун пора бериш мумкин деб ҳисобловчилар -33,3 %
9
Коррупция ва жиноятчиликнинг хавфсизликка соладиган таҳдидлари мажмуаси, ҳали конвенция қабул қилингандан олти йил аввал (1997) дунёнинг ўнлаб мамлакатларида чоп этилган ва дунё хавфсизлиги назарияси ва амалиётига улкан ҳисса қўшган Биринчи Президентимиз, Буюк сиймо Ислом Каримовнинг фундаментал Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва кафолатлари асарида кўрсатиб берилган.
10
Ислом Каримов Коррупциянинг таҳдиди ҳақида: – амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш; – давлатнинг конституциявий асосларини емириш; – жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириш; – жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқариш, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириш; – пул орқали ҳокимиятни қўлга олишга интилиш; – нопок йўллар билан бойлик орттириш. Бундай кимсалар адолатли жазодан қўрқиб, ҳамма ишни қилишга, ҳатто вазиятни беқарорлаштиришга, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга шай турадилар; – жиноий усуллар билан бойлик орттирган кимсаларни «демократия» учун жафо чеккан курашчилар деб кўрсатиш. Бундай шахслар аввалига ўз халқини алдаб капитал тўплайди, кейин демократия ва адолатни рўкач қилган ҳолда жамоатчилик фикрини чалғитиб, сиёсий обрў орттиради. Сир эмаски, бундай шахслар ўз манфаатлари йўлида республикадаги вазиятга таъсир кўрсатишга уринаётган ташқи кучларга хизмат қилишга ҳамиша тайёр турувчилардир.
11
Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ма салаларини самарали ечиш устувор вази- фаларимиздан бири бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
12
Коррупциявий даромад ҳаром даромад бўлиб, бу даромадлардаги тенгсизликни келтириб чиқаради ва кучайтиради. Коррупциянинг миллий хавфсизликка хатари шундаки, у кишиларда норозилик уйғотиб, жамиятдаги интизомий мувозанатга таҳдид солади. Шунингдек, коррупция даромадларнинг порахўрлар қўлида тўпланишига олиб келади. Натижада, ўз соҳиби ишлаб топган даромаднинг порага айланган қисми яширин тарзда жамғарилади. Порахўр қўлида жамғарилган пул инвестицияга ҳам хизмат қилмайди. Энг ёмони бу аҳоли қўлидаги пул қолдиғини кўпайтиради ҳамда пул муомаласига ёхуд мамлакат монетар хавфсизлигига рахна солади.
13
Коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мақсади – коррупция даражасини пасайтириш ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг коррупция билан боғлиқ таҳдидлардан ҳимояланишини таъминлашдан иборат. Бу сиёсат давлатнинг коррупцияга қарши қаратилган, қабул қилинган турли қонунлари, қарорлари, дастурларида ўз ифодасини топади. Коррупцияга қарши кураш сиёсати – бу давлатинг коррупциянинг олдини олиш, у пайдо бўлганда уни тугатиш ва чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва аниқ чора- тадбирлар мажмуидир.
14
Коррупцияни амал қилиш даражаларига кўра қуйи ва юқори коррупцияга ажратилади: Қуйи коррупция ҳокимият ва бошқарув органларининг ўрта ва қуйи даражаларида энг кўп тарқалган бўлиб, амалдорлар ва фуқароларнинг доимий ўзаро муносабати билан (рўйхатдан ўтиш, жарималар, лицензия ва турли рухсатномалар олиш кабилар) билан боғлиқ. Юқори коррупция ҳокимият органларида ишловчи сиёсатчилар, олий мартабали амалдорларни қамраб олади ҳамда юқори баҳога эга бўлган қарорлар қабул қилиш (қонунларни, давлат буюртмаларини лоббилаш ва қабул қилиш, мулкчилик шаклларини ўзгартириш ва шу кабилар) билан боғлиқ.
15
Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш
16
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари: 1) Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор Кодекси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган); 2) Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар¬нинг хулқ-атвор Кодексини самарали амалга оширилиши учун раҳбарий принциплар (БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши резолюцияси билан 1989 йил 24 майда қабул қилинган); 3) Давлат мансабдор шахсларининг Халқаро хулқ-атвор кодекси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1996 йил 12 декабрда қабул қилинган); 4) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро тижорат операцияларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш тўғрисидаги Декларацияси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1996 йил 16 декабрда тасдиқланган); 5) Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғриси¬даги халқаро конвенция (БМТ Бош ассамблеясининг Резолю¬цияси билан 1999 йил 9 декабрда қабул қилинган); 6) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган); 7) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Форумининг офшорлар бўйича Коммюникеси (Кайман ороллари, 2000 йил март); Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг коррупцияга оид маърузаси (Вена, 2001 йил 8-17 май); 9) Коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар тўплами (2001 йил июнь); 10) Коррупцияга қарши кураш чоралари. Пулни тозалашга қарши кураш чоралари. Жиноятчилик ва одил судлов: XXI аср чорловига жавоблар тўғрисидаги Вена декларациясини амалга ошириш ҳаракат Режаси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 2002 йил 15 апрелда қабул қилинган) 11) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган).
17
Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ҳужжатлари: 1)Европа Кенгашининг коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 27 январь); 2)Европа Кенгашининг коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 9 сентябрь); 3)Европа Кенгашининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни тозалаш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1990 йил 8 ноябрь); 4)Коррупцияга қарши курашнинг йигирмата принципи (Европа Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 1997 йил 6 ноябрь); 5)Давлат хизматчилари учун Модель хулқ-атвор кодекси (Европа Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2000 йил 11 май); 6)Сиёсий партияларни ва сайлов кампаниясини молиялаштиришда коррупцияга қарши ягона қоидалар (Европа Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2003 йил 8 апрель); 7)Молиявий тизимдан пулни тозалаш мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ЕИИ Директиваси (1991 йил 10 июнь); 8)Пулни тозалашга қарши Париж декларацияси (Европа Иттифоқининг пулни тозалашга қарши парламентар конференциясининг Якуний декларацияси 2002 йил 8 февраль).
18
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинган ҳужжатлар: 1)Жиноятчиликка қарши курашда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига иштирокчи-давлатларнинг ҳамкорлиги тўғрисидаги Келишуви (Москва, 1998 йил 25 ноябрь); 2)Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисидаги Намунавий қонуни (МДҲ Парламенлараро ассамблеясининг XXII пленар йиғилишида қабул қилинган 2003 йил 15 ноябрь); 3)Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Намунавий қонуни (МДҲ Парламенлараро ассамблеясининг XIII пленар йиғилишида қабул қилинган 1999 йил 3 апрель); 4)Ғайриқонуний йўлдан олинган даромадларни легаллаштиришга қаршилик қилиш тўғрисидаги Намунавий қонуни (МДҲ Парламенлараро ассамблеясининг XII пленар йиғилишида қабул қилинган 1998 йил 8 декабрь); 5)Уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги тав¬сиявий қонунчилик акти (МДҲ Парламенлараро ассамблеясининг қарори билан қабул қилинган 1996 йил 2 ноябрь).
19
Мазкур конвенция Ўзбекстон Республикасининг 2008 йил 7 июль кунидаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-158-сон Қонуни билан ратификация қилинган.
20
Конвенция муқаддима, 8 та боб, 71 та моддадан иборат 1-боб. Умумий қоидалар (1-4-м.); 2-боб. Коррупциянинг олдини олиш чоралари (5-14-м.); 3-боб. Жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти (15-42-м.); 4-боб. Халқаро ҳамкорлик (43-50-м.); 5-боб. Активларни қайтариш бўйича чоралар (51-59-м.); 6-боб. Техник ёрдам ва маълумот алмашинуви (60-62-м.); 7-боб. Амалга ошириш механизмлари (63-64-м.); 8-боб. Якуний қоидалар (65-71-м.).
21
15-модда Миллий оммавий мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш; 16-модда Хорижий оммавий мансабдор шахсларни ва оммавий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахсларини пора эвазига оғдириш; 17-модда Оммавий мансабдор шахс томонидан мол-мулк талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган мақсадларда ишлатилиши; 18-модда Ғаразли мақсадларда мавқеидан фойдаланиш; 19-модда Хизмат мавқеининг суиистеъмол қилиниши; 21-модда Хусусий секторда пора эвазига оғдириш; 22-модда Хусусий секторда мулкнинг талон-торож қилиниши; 23-модда 1-банди Жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш; 24-модда Яшириш; 25-модда Одил судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш; 27-модда Иштирок ва суиқасд деб номланган.
22
23
24
25
26
«Ҳуқуқий маданият даражаси фақатгина қонунларни билиш, ҳуқуқий маълумотлардан хабардор бўлишдангина иборат эмас. У – қонунларга амал қилиш ва уларга бўйсуниш маданияти демакдир. У – одил судни ҳурмат қилиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш эҳтиёжи демакдир. Ҳуқуқий маданият дегани – турли можароларни ҳал қилишда қонунга хилоф кучлардан фойдаланишни рад этиш демакдир». Ислом Каримов: Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
27
Коррупцияга қарши маърифат Коррупцияга қарши маърифат — инсонда билим, иммунитет, шунингдек коррупцияга қарши олий мақсадга мос келувчи барқарор хулқ- атвор меъёрларида ўз аксини топган тегишли маънавий-ахлоқий эҳтиёжлар, инсоф, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби сифат ва ҳиссиётларни шакллантиришга қаратилган мақсадли жараёндир.
28
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!
2019 yilda respublikamizda giyohvandlik vositalari bilan bog’liq 4611 ta jinoiy holat aniqlangan bo’lsa, bu turdagi jinoyatni sodir etgan 3636 nafar shaxs ushlangan. Ulardan 802 nafarini 14-29 yoshda bo’lganlar tashkil etadi. YAnayam yomoni, 38 nafar talaba va o’quvchi giyohvandlik vositalari bilan bog’liq jinoyatlarga qo’l urgan. Birgina misol, o’tgan yilning 20 noyabr` kuni Toshkent davlat texnika universiteti 1-bosqich talabasining yonidan tarkibida giyohvandlik vositasi bo’lgan 10 dona «Tramadol» dori vositasi olingan.
Mamlakatimizda ulkan o’zgarishlar ro’y berayotgan, yoshlar jamiyat hayotida tobora faollashib, o’z o’rniga ega bo’lib borayotgan bir vaqtda ayrim irodasi sust o’smirlarimiz giyohvandlik balosiga mubtalo bo’layotgani barchamizni tashvishga soladi. Zero, og’u inson jismini qanchalik xarob qilsa, xuddi shunday jamiyatga ham mislsiz darajada zarar etkazadi. Asr vabosi deb atalayotgan bu illat tinch-totuv yashayotgan oilalarni buzadi, bolalarni etim qiladi, muhtojlik, qashshoqlikda yashashga majbur etadi. Oqibati esa, albatta, ayanchli yakunlanadi.
Giyohvandlik vositalarini, qaysi turi bo’lmasin, iste’mol qilishni boshlagan shaxs avvaliga unga o’rganish hosil qilishini barchamiz bilamiz. Ammo bir bir yil o’tar-o’tmas giyohvand mehnatga yaroqsiz holatga kelib qoladi. Natijada jinoyatga qo’l urishga majbur bo’ladi. Yа’ni, navbatdagi giyohvandlik vositasini qabul qilish maqsadida o’g’irlikni o’z uyidan – oilasidan boshlaydi. Mana, sizga buning yaqqol isboti.
Mo’may pul topish ilinjida Qozog’istonga ketgan Murodjon qishlog’iga qaytgach, avvaliga uyidan ro’zg’or buyumlarini, so’ngra xotinining taqinchoqlarini olib chiqib sotadi. Oilada bo’layotgan janjallardan qo’ni-qo’shni, mahalla-ko’y xabar topadi. Biroq ular «er-xotinning urishiga esini eganlar aralashadi» qabilida yo’l tutishadi. Aralashganlarida esa, bir yosh oila xonavayron bo’lishga ulgurgandi. Pul topish ilinjida «chetga» ketgan Murodjon giyohvandlik bilan birga OITS kasalligini ham yuqtirib kelgan edi.
Ha, giyohvandlik OITS, gepatit, sil kabi og’ir va bedavo xastaliklarning tarqalishiga ham sabab bo’ladi.
Yаna bir ayanchli voqea. 21 yoshli yigitni otasi har kuni erinmay narkologiya dispanseriga olib kelardi. Ma’lum muddat o’tgach, muolajalar o’z ta’sirini ko’rsatdi. Mijoz og’u iste’mol qilishni to’xtatdi. Davolash kursi nihoyasiga etgach, u uyiga ketdi.
Oradan ko’p vaqt o’tmadi: uning otasi shifokorlarga uchrashib, o’g’lini uylantirmoqchi ekanligini bildirdi. Narkologiya dispanseridagilar: «Biroz kuting, qondagi giyohvandlik moddasi butunlay yo’qolsin, shundan so’ng to’y qilsangiz bo’ladi, nabirangiz ham sog’lom tug’iladi», deya maslahat berishdi. Afsuski, ota bu gaplarga quloq tutmadi. Tez orada to’y bo’ldi. Ammo bir oy ham o’tmay, kuyov vafot etdi. Keyinchalik u o’z vaqtida me’yordan ortiq geroin narkotik moddasini qabul qilgani uchun ajal domiga yo’liqqanligi ma’lum bo’ldi.
Xo’sh, endi birovning jigarbandi, uyidan yor-yor sadolari ostida, yaxshi niyatlar bilan chiqqan kelinning qismati nima bo’ladi?..
Tajriba shuni ko’rsatmoqdaki, giyohvandlikka ilk bor qadam qo’yish yoshlarda ko’proq 11-17 yoshlar o’rtasida kuzatiladi. Bu paytda fojianing oldi olish nisbatan osonroq.
So’ng ikkinchi davr boshlanadi. Bunda yoshlar bir yoki bir necha marta giyohvandlik vositasini iste’mol qilib ko’radilar. Keyinchalik esa uning «quli»ga aylanishadi. Ularning fikri-zikri har qanday yo’l bilan, hatto jinoyat sodir etib bo’lsa-da, o’z ehtiyojlarini qondirish uchun og’u topish bo’lib qoladi.
Yоmon yo’ldan qaytib, to’g’ri yo’lga kirish uchun har qanday inson imkon topa oladi. Imkon topmaganlar esa jaholat girdobiga botadilar, hayotlarini barbod qiladilar.
Shu o’rinda, giyohvandlik balosi avj olishiga xorijda ishlab chiqarilgan jangari, axloqsizlikni targ’ib etuvchi fil`mlar ham katta «hissa» qo’shayotganligini qayd etish joiz. Tungi barlarda to tong otguncha kechadigan jazavali shovqin-suronu maishatlar ham ayrim og’ufurushlarga qo’l kelmoqda. Ayrim yoshlar ularning «to’ri»ga osongina ilinmoqda.
18 yoshli Sarvar talaba bo’lgan kunlaridanoq tungi klubning doimiy mijoziga aylanadi. Hatto yangi yil oqshomida ham uyiga qaytmaydi. ertalab uning jasadi tungi klub yaqinidagi tashlandiq joydan topiladi. Me’yoridan ortiq og’u iste’mol qilishi natijasida zaharlangan Sarvarga ikki ulfati yordam ko’rsatmay, tashlab ketishgan ekan.
Giyohvandlik va giyohfurushlik yosh avlod tarbiyasiga, insoniyat kelajagiga katta ziyon etkazayotgani butun dunyo hamjamiyatini tashvishga solmoqda. SHu sababli bu ofatga qarshi kurash hozirda Er kurrasidagi global muammolardan biriga aylandi.
Asr vabosiga qarshi kurashish – barchamizning ishimiz. O’zini shu yurt farzandiman, deb bilgan har bir fuqaro bu harakatdan chetda turmasligi kerak. Mazkur jarayon umummilliy kurashga aylanmog’i shart. Shundagina minglab yoshlarimizning kelajagini, oilalarimiz osoyishtaligini saqlab qolgan bo’lamiz.
O’zbekiston Respublikasi IIV Axborot xizmati
Slaydlar to’plami
Barcha fanlardan slaydlar to’plami
Презентации
-
Информатика (Презентации) (862)
-
Психология (Презентации) (158)
-
Геометрия (Презентации) (59)
-
Биология (Презентации) (496)
-
География (Презентации) (289)
-
Ботаника (Презентации) (279)
-
Метрология (Презентации) (42)
-
Русский язык и остальные (Презентации) (207)
-
Металлургия (Презентации) (36)
-
Педагогика (Презентации) (513)
-
Литература (Презентации) (451)
-
Астрономия (Презентации) (97)
-
Математика (Презентации) (432)
-
Физика (Презентации) (539)
-
История (Презентации) (649)
-
Химия (Презентации) (297)
-
Физкультура (Презентации) (158)
-
Экология (Презентации) (123)
-
Экономика (Презентации) (213)
-
Медицина (Презентации) (1428)
-
Журналистика (Презентации) (16)
-
Налоги (Презентации) (122)
-
Религия (Презентации) (85)
-
Туризм (Презентации) (136)
-
Философия (Презентации) (68)
-
Музыка (Презентации) (69)
-
Менежмент (Презентации) (107)
-
Маркетинг (Презентации) (59)
-
Международные отношения (Презентации) (15)
-
Геология (Презентации) (120)
-
Зоология (Презентации) (53)
-
Культура и искусство (Презентации) (66)
-
Логика (Презентации) (16)
-
Логистика (Презентации) (36)
-
Социология (Презентации) (45)
-
Делопроизводство (Презентации) (1)
-
Политология (Презентации) (81)
-
Предпринимательство (Презентации) (63)
-
Финансы (Презентации) (189)
-
Таможенная система (Презентации) (4)
-
Этика Эстетика (Презентации) (39)
-
Конституционное право (Презентации) (107)
-
Строительство (Презентации) (1)
-
Транспорт (Презентации) (31)
-
Бухгалтерия (Презентации) (50)
-
Промышленность (Презентации) (47)
-
Страхования (Презентации) (17)
-
Наука и техника (Презентации) (56)
-
Ветеренария (Презентации) (0)
-
Косметология (Презентации) (15)
-
Кулинария (Презентации) (122)
-
Остальные (Презентации) (819)
-
Языковедения (Презентации) (174)
-
БЖД (Презентации) (67)
-
Английский Язык (Презентации) (520)
-
Электронное правительство (презентация) (29)
-
Маркшейдер (Презентации) (21)
-
Палеонтология (презентации) (6)
-
Антропология (презантации) (13)
-
Биотехнология (презентации) (54)
-
Черчение (презентации) (11)
-
Агрономия (Презентации) (41)
-
Тенология (Презентации) (28)
На чтение 11 мин Просмотров 6.6к. Опубликовано 24.12.2019
Содержание
- Гижжага қарши дорилар — турлари, қўлланилиши, қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари
- Гижжани даволаш тамойиллари
- Классик даволаш схемасига мувофиқ препаратларни қўллаш
- Тайёргарлик даври
- Гижжаларни дори воситалари ёрдамида даволаш
- Қайта тикланиш даври
- Гижжага қарши енг самарали дорилар тавсифи
- Нитроимидазоллар
- Нитрофуранлар
- Бензимидазоллар
Гижжага қарши дорилар — турлари, қўлланилиши, қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари
Лямблиоз ёхуд гижжалар — одамда жуда кўп муаммоларни чақириши мумкин бўлган кенг тарқалган инфекцион касаллик. Кўпинча, ушбу тубан микроблар болалар организмини зарарлайди, лекин катталарда ҳам аниқланиши камёб ҳолат емас. Гижжага қарши дорилар еса уларни йенгишда ажралмас ўрин тутади.
Гижжаларни даволаш қийин емас, ишнинг қийинлиги фақат бунинг учун тўғри дори танлашда ётади. Яъни, гижжаларнинг у ёки бу шаклини даволашнинг енг самарали усулларини танлай билиш. Тиббиёт бу паразитоз муаммоси билан узоқ вақтдан буён шуғулланмоқда, бироқ ҳозиргача гижжага қарши универсал воситалар кашф етилмаган. Шу туфайли, терапия ҳар бир беморга индивидуал ёндашилган ҳолда стандарт схема бўйича амалга оширилади.
Гижжани даволаш тамойиллари
Лямблиоз ўткир клиник шаклда ривожланиши, шунингдек сурункали шаклга ўтиши мумкин. Биринчи ҳолда, касаллик аломатлари аниқ намоён бўлади ва гижжа мавжудлигига ташхис қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Иккинчи ҳолда, одамда деярли ҳеч қандай белгилар кузатилмайди ва кўпинча ташхис тасодифий равишда қўйилади.
Ҳар икки ҳолатда, катталар ва болаларда ҳам гижжани даволаш шарт. Аммо, афсуски, барча беморлар учун ягона ёндашув йўқ ва бунинг учун баъзи бир сабаблар мавжуд:
- Юқори даражада токсиклиги туфайли антипаразитар дорилар барча учун ҳар доим ҳам мос келавермайди.
- Инфекцион касалликларни даволашда ишлатиладиган кўплаб препаратлар бир қатор қарши кўрсатмаларга ега, чунки баъзи ҳолларда оғир ножўя таъсирга сабаб бўлиши мумкин.
- Паразитологлар илгари гижжага қарши ишлатилган айрим препаратлар таъсирига қарши бактерияларда чидамлилик ривожланганини аниқлашди.
- Даволанишдан сўнг беморда доимий иммунитет ривожланмайди, шунинг учун қайта инфекцияланиш еҳтимоли юқори бўлади. Бундай ҳолда, лямблиозни даволаш бази паразитларда антибиотикка қарши чидамлилик мавжудлиги туфайли бутунлай бошқача бўлади.
- Тўлиқ тикланиш кўрсаткичлари 100% ни ташкил қилмайди, шунинг учун лямблиознинг сурункали шаклини рецедив ҳолатидан ажратиш жуда қийин. Бундай вазиятда нотўғри даволаниш белгиланиши мумкин.
- Лямблиозда кўпинча унга ҳамроҳлик қилувчи инфекция кузатилади ва улар бу тубанлар билан тўлиқ симбиозда яшаши мумкин (масалан ҳелиcобаcтер пйлориёки cандида замбуруғлари). Бу ҳолда терапия тегишли препаратлар билан тўлдирилади.
Гижжаларни дарҳол ерадикация қилиш қоида тариқасида касалликнинг ўткир шаклларида белгиланади. Бошқа ҳолларда терапия стандарт услубга мувофиқ амалга оширилади.
Классик даволаш схемасига мувофиқ препаратларни қўллаш
Катталарда гижжани қандай даволаш керак? Фармацевтика саноати гижжага қарши кўплаб дори воситалари чиқармоқда, улар ушбу паразит билан озми-кўпми курашишга қодир. Аммо шифокорлар гижжаларга қарши дориларни бирдан қўллашни тавсия етишмайди, чунки организмнинг ентеротоксинлар билан заҳарланиши ендотоксинлар (ҳужайралар нобуд бўлганда чиқариладиган ўлик заҳари) ва кўпинча заҳарли бўладиган шахсан препаратнинг таъсири билан оғирлашиши мумкин.
Шу сабабли, гижжаларга қарши терапияни шифокор уч босқичда белгилайди:
- Тайёргарлик даври.
- Гижжага қарши дори воситаларининг медикаментоз таъсири.
- Тикланиш даври.
Камдан-кам ҳолларда ҳеч қандай гастроентерологик ва аллергик симптомларнинг йўқлиги тўғридан-тўғри даволашнинг иккинчи босқичига ўтишга имкон беради.
Тайёргарлик даври
Асосий даволанишга тайёргарлик кўриш лямблиоз аломатларига боғлиқ. Ушбу давр мобайнида беморга гижжалар яшаши учун салбий шароитларни яратишга қаратилган парҳез буюрилади.
Лямблиозда тавсия етиладиган овқатланиш тартиби:
- Гижжалар учун асосий озиқа бўлган углеводлар истеъмолини камайтириш.
- Оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни кўпайтириш — у паразитларга салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг ўсишини секинлаштиради.
- Ошқозон-ичак трактида ичимликлар ва резаворлар ёрдамида нордон муҳит яратиш — бу гижжаларга нобуд қилувчи таъсир қилади.
- Сафро ҳам бу паразитларга салбий таъсир кўрсатади. Бўлиб-бўлиб овқатланиш гижжалар мавжуд жойга сафронинг йетиб боришини оширади.
- Таомномага кўпроқ клетчатка киритиш керак, масалан буғдой кепаги. Улар исталмаган меҳмонларни ичаклардан чиқаришга ёрдам беради.
Тавсия етилган ва тақиқланган овқатлар учун аниқроқ кўрсатмалар Певзнер бўйича №5 парҳезда белгилаган, фақат ундан лактоза ва углевод сақловчи маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак.
Тайёргарлик кўриш даврида дори воситаларидан кўпинча қуйидагилар буюрилади:
- Ентеросорбентлар. Масалан, смелта токсинларни ўзига бириктириб, уларни организмдан чиқариб юборади. У фойдали бактериялар ўсиши учун шароитларни яхшилайди, ичак шиллиқ қаватини бактерияларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва уларни танадан евакуация қилишга ёрдам беради. Ҳар қандай ёшдаги беморларга тайинланиши мумкин.
- Аллергик реакцияларни камайтириш учун зодак, сетеризин ва сетрин буюрилади.
- Сафро ҳайдаш функциялари прокинетик (мотилиум, домпиредон) ва холецистокинетиклар (магний сулфати, ксилит, сорбит) ёрдамида қайта тикланади.
- Одди сфинктер дисфункцияси селектив (одестон) ёки носелектив (дюспаталин, но-шпа) спазмолитиклар билан даволанади. Бундай ҳолда, сафро ҳайдовчи препаратлар бекор қилинади.
- Ҳазм қилиш функциясини тиклаш учун ферментлар буюрилади (фестал, мезим, ензистал, креон).
- Лямблиоз таъсири остида жигар патологияси аниқланганда гепатопротекторлар белгиланади (гептрал, карсил, лив-52).
Гижжаларни дори воситалари ёрдамида даволаш
Даволашнинг иккинчи босқичида антипаразитар препаратлар буюрилади. Уларнинг танлови лямблиознинг клиник тасвири, беморнинг айрим дори-дармонларга толерантлиги, препаратнинг ҳар бир бемор учун индивидуал ножўя таъсирлари ва қарши кўратмаларига боғлиқ.
Гижжани даволаш учун дорилар уч гуруҳга ажратилади:
- Нитромидазоллар— метронидазол, орнидазол, тинидазол.
- Нитрофуранлар— фуразолидон, нифурател, макмирор, ентерофурил.
- Бензимидазоллар— албендазол, немозол.
Фурозолидон ва метронидазол каби препаратлар уларнинг юқори токсиклиги ва бактерияларнинг чидамлилиги туфайли тиббий арсеналдан тобора йўқолиб бормоқда. Улар ўрнига МакМирор, Орнидазол ва Албендазол каби замонавий дори-дармонлар кириб келмоқда. Уларни қабул қилиш камдан-кам ҳолларда салбий таъсир кўрсатади, шунингдек улар самаралироқ ва камроқ заҳарли саналади.
Катталарда гижжаларга қарши ушбу дорилар билан биргаликда Ентерол қабул қилиш яхши самара беради, унинг ижобий таъсири айрим патоген бактерияларга қарши антагонистик хусусиятларга ега еканлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, препарат антитоксик таъсир кўрсатади, фойдали микрофлорани меъёрга келтиради ва ичакнинг ферментатив функциясини оширади.
Даволаниш давомийлиги 3 кундан 2 ҳафтагача бўлиши мумкин. Антипаразитар терапия курси давомида ферментлар, сорбентлар ва антигистаминлар қабул қилиш давом етилади.
Гижжаларни даволашнинг енг кенг тарқалган усули — бир ҳафталик танаффус билан икки курсли терапия ҳисобланади. Бунда иккинчи курс учун биринчи курсда танланган дори-дармонлардан фарқ қилувчи препаратлар танланади. Бундай ёндашув терапия самарадорлигини оширади ва енг яхши натижаларни беради.
Лямблиознинг шакли қандай бўлишидан қатъий назар, мустақил даволаниш тавсия етилмайди. Тўлиқ текширув, қарши кўрсатмаларни аниқлаш, даволаш тартиби, даволанишнинг давомийлиги, препаратлар дозировкасини танлаш, терапия якуни натижаларини кузатиш фақат шифокор томонидан амалга оширилиши керак.
Қайта тикланиш даври
Гижжаларнинг организмда фаол паразитлик қилиши нафақат организмнинг метаболик жараёнларини, балки озуқа моддаларининг мувозанатини ҳам бузади. Касалликни даволаш кучли антимикроб препаратлардан фойдаланиш билан кечиши туфайли, у патогенлар билан бирга фойдали мифкролфорани ҳам нобуд қилади.
Лямблиоз терапиясининг якуний босқичи бир нечта йўналишга ега:
- Фойдали моддалар танқислигини тўлдириш.
- Организмнинг ҳимоя функцияларини мустаҳкамлаш.
- Овқат ҳазм қилиш функцияларини тиклаш.
- Ичакнинг фойдали микрофлорасини меъёрга келтириш.
Ушбу босқичда ҳам белгиланган сорбентлар, антигистаминлар ва ферментларни қабул қилиш давом етилади. Еҳтиёткор парҳезга даволаниш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам амал қилинади. Фойдали моддалар танқислигини тўлдириш учун комплекс препаратлар буюрилиши мумкин.
Тананинг ҳимоя функцияларини мустаҳкамлаш ва рецидивларни олдини олиш учун беморга иммуностимуляторлар буюрилади:
- Полиоксидоний.
- Ликопид.
Овқат ҳазм қилиш функциясини тиклашга овқатланиш вақтида фермент препаратлар — Панкреатин, Фестал, Ензистал қабул қилиш ёрдам беради. Препарат дозаси индивидуал равишда танланади.
Ичак микрофлораси пробиотиклар (Линекс, Бифибумбактерин, Ацепол) ва пребиотиклар (Лактрофилтрум, Прелакс, Лактусан) қабул қилиш вақтида меъёрлашади.
Гижжага қарши енг самарали дорилар тавсифи
Лямблиозни даволаш учун ишлатиладиган препаратлар ҳар бири ўзига хос фаол моддага асосланган учта гуруҳга бўлинади. Улар касалликнинг клиник кўриниши ва беморнинг фаол моддага индивидуал толерантлигидан келиб чиқиб тайинланади.
Нитроимидазоллар
Ушбу гуруҳга мансуб енг самарали препарат Орнидазол ҳисобланади. Унинг аналоглари Тиберал, Лорнизол, Орницид, Квинсол, Дазолик ҳисобланади.
Препарат 500 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади. Препарат беморнинг вазн тоифасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Катталар овқатдан кейин 1,5 г (3 таблетка) миқдорида бир марталик дозада қабул қилади. 35 кг гача бўлган болалар учун доза 1 кг оғирлик учун 40 мг формуладан фойдаланиб аниқланади. Даволаш 1-2 кун давом етади. Пилюля фақат ичакда ерийдиган қобиқ билан қопланган, шунинг учун уни бутунлай ютиш керак.
Препаратнинг фаол моддаси — орнидазолдир. У паразитларнинг ДНК`сига таъсир қилади ва унинг спирал тузилишини бузади. Натижада, паразитлар нобуд бўлади ва танадан чиқиб кетади.
Орнидазол ошқозон-ичак трактида максимал даражада сўрилади ва унинг қондаги енг юқори консентрацияси препарат қабулидан 3 соат ўтгандан кейин кузатилади. У 90% биоўзлаштирувчанликка ега. Препарат организмнинг деярли барча биологик суюқликлари ва тўқималарига киради. Унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади.
Ушбу препарат бир қатор қарши кўрсатмаларга ега:
- Препаратнинг таркибий қисмларига сезувчанлик.
- 3 ёшгача бўлган болалар.
- Биринчи триместердаги ҳомиладорлик.
- Лактация (емизиш) даври.
- Марказий асаб тизими шикастланишлари ва гематологик аномалиялар.
Препаратни жигар йетишмовчилиги, епилептик синдроми, тарқоқ склерози бўлган ва алкоголизмга чалинган кишилар еҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Орнидазолнинг ножўя таъсирлари ҳам бор, улар:
- Кўнгил айниши, қусиш, диарея.
- Оёқ тортишиши ва титраши.
- Координациянинг бузилиши.
- Аллергик реакция.
- Оғиздан металлнинг таъми келиши.
Препаратни қўллаш емизиш даврига тўғри келган бўлса, емизишни вақтинча тўхтатган яхши. Орнидазолнинг биологик суюқликларга кириб бориш кўрсаткичи юқори бўлганлиги сабабли даволаниш пайтида болани емизиш хавфли ҳисобланади.
Нитрофуранлар
Ушбу гуруҳга мансуб енг машҳур дори Макмирор ҳисобланади. У 200 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади. Гижжани даволаш учун ишлатиладиган дорилар орасида ушбу восита енг самаралиси ҳисобланади.
МакМирор енг кам ножўя таъсирга ега, чунки у гепатобилиар тизимга деярли таъсир қилмайди. Лямблиозга ҳамроҳлик қилувчи микробларнинг кўпчилигини, жумладан, Ҳелиcобаcтер пйлори бактерияси ва Cандида замбуруғларини йўқ қилади.
Болаларнинг 2 ойлигидан бошлаб даволаш учун ишлаца бўлади, доза 1 кг чақалоқ вазни учун 15 мг препарат формула бўйича ҳисобланади. Даволаш курси бир ҳафта давом етади, препарат кунига 2 марта қабул қилинади. Катталар шунингдек, 7 кун давомида кунига 2 марта 400 мг`дан Орнидазол ҳам қабул қилади.
Таблеткалардан ташқари, МакМирор бир қанча бошқа, хусусан вагинал суппозиторийлар, крем шаклида ҳам мавжуд. Унинг асосий афзаллиги инсоннинг фойдали микрофлорасига таъсир етмаслиги бўлиб, бунда беморда дисбактериоз ривожланмайди.
Ҳомиладорлик даврида препарат ўта зарур бўлган тақдирда буюрилади. Агар емизикли аёл МакМирор қабул қилиши тақозо бўлса, емизишни тўхтатиб туриш тавсия етилади.
Бензимидазоллар
Ушбу гуруҳдаги дорилардан Албендазол кўрилади. Ушбу универсал воситанинг асосий фарқи шундаки, у бактерияларни улар ривожланишининг исталган босқичида бостириш қобилиятига ега. Унинг нобуд қилувчи таъсири гижжаларда глюкозани ўзлаштириш ва АТФ синтезига тўсқинлик қила олиши билан ифодаланади. Натижада микроблар нобуд бўлиб, танадан чиқиб кетади.
Препарат 400 мг`лик таблеткалар шаклида чиқарилади, бу катталар учун бир суткалик доза ҳисобланади. Болалар учун препарат 20 мл`ли суспензия шаклида чиқарилади. Фаол модда улуши 5 мл да 100 мг`ни ташкил қилади. Доза боланинг 1 кг оғирлиги учун 10 мл формуласи бўйича ҳисобланади.
Албендазол ёрдамида лямблиозни даволаш 3 кун давом етади. 3 ҳафтадан сўнг терапияни яна бир бор такрорлаш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- 2 ёшгача бўлган болалар.
- Ҳомиладорлик — қатъий тақиқ.
- Лактация даври.
- Препаратга интолерантлик.
Гепатобилиар тизим патологиялари (сирроз) ва қон ҳосил қилиш функцияси бузилишлари бўлган беморларда Албендазол жуда еҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак.
Ножўя таъсирлари:
- Гипертермия.
- Ешакеми.
- Қоринда абдоминал оғриқлар.
- Алопеция.
- Гипертензия.
- Бош оғриғи.
- Жигар ферментларининг ишлаб чиқарилиши кўпайиши.
- Аллергик реакция.
- Қон ҳосил бўлишининг бузилиши.
Таърифланган дорилар ва даволаш схемаси анча кенг тарқалган ва кўплаб шифокорлар томонидан қўлланилади. Аммо гижжага қарши дориларнинг кўпчилиги жуда токсик ва бир қатор қарши кўрсатмаларга ега еканлигини унутмаслик керак. У ёки бу дори-дармонларни тайинлаш, дозаси ва даволаш муддатини белгилаш беморнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фақат малакали мутахассис томонидан амалга оширилиши керак.
Бундан ташқари, бошқа гижжага қарши дорилар номи:
- Зентел;
- Албендазол;
- Вермокс;
- Ентерофурил;
- Декарис;
- Пирантел;
- Интетрикс;
- Метронидазол;
- Тиберал;
- Фуразолидон;
- Тинидазол;
- Трихопол;
- Немозол.
(Visited 16 361 times, 14 visits today)